Sayt test rejimida ishlamoqda

Boshqarma yangiliklari

ТАЪЛИМНИ РАҚАМЛАШТИРИШ ВА ЭЛЕКТРОН ПЛАТФОРМАЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ МАВЗУСИДА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

12-06-2023
image

Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан жорий йилнинг 12-июн куни “ТАЪЛИМНИ РАҚАМЛАШТИРИШ ВА ЭЛЕКТРОН ПЛАТФОРМАЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ” мавзусида вилоят семинари ўтказилди.

 

СЕМИНАРДА.

 Ўзбекистон Республикаси  Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тизимга жорий этилаётган электрон платформалардан фойдаланиш.

Бир миллион дастурчи лойиҳасини ўқувчилар орасида янада оммалаштириш.

 

 

 Ўқитувчиларга методик ёрдам кўрсатиш мавзуларида келиб чиқаётган муаммолар бўйича жавоблар берилди.

 

Бундан ташқари

 Семинарда вазирлик томонидан тизимга жорий этилаётган электрон платформалардан фойдаланиш, Бир миллион дастурчи лойиҳасини ўқувчилар орасида янада оммалаштириш ҳамда умумтаълим мактабларига ўрнатилган микротик ва вай-фай қурилмаларидан самарали фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, тадбирда  Ўзбекистон Республикаси  Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг АКТни жорий  этиш ва рақамлаштириш бўлими ходими К.Ураков иштирок этиб, тадбир давомида тумандаги 18- ва 17-мактабларнинг информатика синф ҳоналаридаги моддий техник базалари кўздан кечирилиб, самарали фойдаланиш бўйича танқидий ўрганилиб, тегишли тавсиялар берилди.

 

 

Ijtimoiy tarmoqlarga ulashish