Sayt test rejimida ishlamoqda

Boshqarma yangiliklari

“КОРРУПЦИЯСИЗ СОҲА” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ТИЗИМ РАҲБАРЛАРИ ИШТИРОКИДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

14-06-2023
image

“КОРРУПЦИЯСИЗ СОҲА” ЛОЙИҲАСИ  ДОИРАСИДА ТИЗИМ РАҲБАРЛАРИ ИШТИРОКИДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан Коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда мактабгача ва мактаб таълими соҳасида коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олишга қаратилган ишлар ҳамда келгусидаги вазифалар юзасидан семинар тренинг ташкил этилди.

Семинарда вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши курашиш ички назорат шўъбаси раҳбари М.Юсубов, вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Ҳ.Убайдуллаев, вилоят ички ишлар бош бошқармаси коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими бошлиғи Ҳ.Муқимов ва вилоят адлия бошқармаси ҳуқуқий ахборот бўйича бош маслаҳатчиси Д.Турдимухаммадиевлар томонидан мактабгача ва мактаб таълими соҳасида содир этилаётган жиноятлар, коррупцияга қарши курашиш, уларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш бўйича йиғилиш иштирочиларига ҳуқуқий асосланган тушунчалар берилди. Йиғилиш давомида, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси коррупцияга қарши курашиш комплаенс назоратини амалга ошириш бўйича бош мутахассиси Ш.Бахронов мактабгача ва мактаб таълими муассаларида амалга оширилиб келинаётган чора-тадбирларга қарамасдан ушбу муассасаларда ноқонуний пул йиғиш ва бошқа қонун бузилиш ҳолатлари учраб турганлиги, семинар ташкил этилишидан мақсад, ҳар қандай қонунбузилиш ҳолатларини олдини олишга қаратилганлигини айтиб, келгусида амалга оширилаётган ишлар юзасидан аниқ вазифалар белгиланди. Семинар сўнггида, йиғилиш иштирокчиларига ҳамкорликда тайёрланган "Нафс исканжаси" номли видеофильм намойиш этилди.

 

Ijtimoiy tarmoqlarga ulashish